Спросить
Войти
Категория: Физика

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ ОЛИШНИНГ ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ ВА КЕЛАЖАК ИСТИҚБОЛЛАРИ

Автор: Назаров Холмурза Тиркашевич

МУКОБИЛ ЭНЕРГИЯ ОЛИШНИНГ ЭКОЛОГИК БАРКАРОРЛИКНИ ТАМИНЛАШДАГИ АХДМИЯТИ ВА КЕЛАЖАК ИСТЩБОЛЛАРИ

Назаров Холмурза Тиркашевич Ибрагимов Лутфилло Зиёдуллаевич Мамажанов Расулжон Ибрагимович ^осимова Раъно Ахмедовна rasul .mamaj anov@mail .ru

Самарканд давлат университети

Аннотация: Ушбу маколада шамол кучидан фойдаланиб энергия ишлаб чикариш, унинг экологик вазиятни баркарорлаштиришдаги ахамияти, келажакдаги ривожланиш истикболлари хамда республикамизда ва хорижий ривожланган давлатларда бу борадаги олиб билаётган илмий, амалий ишлар курсатиб утилган.

Таянч сузлар: мукобил энергия, шамол энергияси, шамол йуналиши, шамол кучи, иклим картаси, экологик баркарорлик.

THE IMPORTANCE AND FUTURE PROSPECTS OF ALTERNATIVE ENERGY RECEIVING ENVIRONMENTAL SUSTAINABILITY

Nazarov Kholmurza Tirkashevich Ibragimov Lutfillo Ziyodullayevich Mamajanov Rasuljon Ibragimovich Qosimova Rano Ahmedovna rasul .mamaj anov@mail.ru Samarkand State University

Abstract: This article describes the production of energy using wind power, its role in stabilizing the environmental situation, prospects for future development, as well as scientific and practical work in this area in our country and abroad.

Кириш. Республикамизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг «Хдракатлар стратегиясини устивор йуналишларида» кайта тикланадиган энергия ресурсларидан фойдаланишни кенг йулга куйиш буйича йул хариталари ишлаб чикилган булиб, буни амалга ошириш буйича хорижий ривожланган давлатлар билан хамкорликда катор илмий тадкикот ишлари олиб

борилмокда ва уларни амалга ошириш юзасидан Самарканд, Тошкент ва Навоий вилоятларида ишлар бошлаб юборилган.

Мукобил энергиядан фойдаланишни республикамизда янада ривожлантириш, 2013 йил 1 мартда «Мукобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисидаги» президент фармони асосида бажарилган булиб, хозиргача бир канча илмий, амалий ишлар килинди. Мукобил энергиядан фойдаланиш борасида катор илмий-тадкикот муассасалари иш олиб боришмокда. Жумладан, Самарканд давлат университети география кафедраси профессор укитувчилари А.Рахматуллаев, Х.Назаров, Р.Мамажоновларнинг ишлари диккатга сазовардир. Жумладан, А.Рахматуллаев, Р.Мамажоновлар Самарканд вилояти шамол ресрусларини географик таркалиши ва ундан энергия олиш имкониятлари тулик илмий бахоланган карталарини яратди ва келгусида энергия олишни йулга куйиш буйича инновацион гояларни илгари суриб келмокда (А.Рахматуллаев, Р.Мамажанов, 2017). Бу тадкикотлар келгусида куёш, шамол энергиясидан фойдаланиш куламини янада такомиллаштиришга хизмат килади.

Кейинги 50 йил давомида асосий электр энергия ишлаб чикариш углеводород ёкдлгиси хисобига (карийиб 85 фоиз) ишлаб чикарилганини хисобга оладиган булсак, бу углерод икки ва улглерод турт оксидлари чикариши атмосферани ифлосланишига сабаб булиб унинг шаффофлик даражасини кескин камайишига ва унда (мутность) туманлик пайдо булишига, бу уз навбатида «парник эфекти»ни хосил килмокда.

Х,озирги кунга келиб ер шари умумий уртача харорати 1-1,5 С0 га кутарилганлиги бу эса глобал иклим узгаришлари содир булаётганлигига, агар бу холат яна шундай давом этадиган булса ер харорати кутарилиб, материк ва тог музликларини эриб кетишига олиб келиши, ерда иклимнинг анамал узгаришлари вужудга келиши мумкин. Бу сайёрамизда экологик баркарорликни издан чикиши ва хар хил табиий ходисаларни содир булишига олиб келади, бунинг ижтимоий экологик окибатлари инсоният тараккиётига салбий таъсир этиши мумкин. Шунинг учун ахолини энергияга булган талаби тинмай ошириб бораётган бугунги кунда мукобил энергиялардан фойдаланиш долзарб масалалардан хисобланади. Бу борада хорижий ривожланган давлатлар ва республикамизда олиб борилаётган ишлар диккатга сазовор булиб, бу масалани куйида батафсил баён этамиз.

Бугунги кунда республикамизда ишлаб чикарилган электр энергия 90 фоизи иссиклик электр станцияларига тугри келаётганлигини хисобга оладиган булсак, уларда чикаётган углерод оксиди атмосферани ифлосланишига сабаб булмокда. Республикамиз ишлаб чикаришда углерод оксидини камайтириш буйича катор халкаро хужжатларга жумладан, Киото протоколи буйича

мажбуриятларни бажариши, углеводород ёкилгисини аста секинлик билан камайтириш ва келажакда энергия ишлаб чикаришда мукобил йулларни кидириб топиш, энергия кам сарфлайдиган технологияларга утишни кузда тутади.

Маълумки, энергиянинг табиий манбалари булмган нефт, газ, кумир ва бошка углеводород захиралари куплаб микдорда фойдаланиши натижасида уларнинг табиий захиралари камайиб бораётганлиги яккол намоён булмокда. Бу уз навбатида энергия ишлаб чикишнинг янги захираларини излаб топишни такоза килади. Мукобил энергия ишлаб чикариш узининг атроф мухит хавосини ифтослантирмаслиги ва кайта такланиши (шамол, сув, куёш радиацияси ва бошкалар) имконияти билан келажакда энергия ишлаб чикишда уз урнини эгаллайди. Мукобил энергия ишлаб чикарувчи манбалардан энг арзон ва экологик хавфсизлик даражаси юкори булган шамол, сув ва куёш радаициясидан фойдаланиш иктисодий жихатдан юкори самарадорликка эга. Республикамизда мукобил энергия ишлаб чикиш имкониятлари юкори булиб, унинг захираларини географик жихатидан бахолаш ва фойдаланиш буйича тавсиялар ишлаб чикиш зарур. Бунинг учун шамол тезлиги, йуналиши, доимийлиги, минтакалар буйича таркалиш карта схемаларини яратиш мухим ахамиятга эга. Бу борада Самарканд давлат университети профессор укитувчилари томонидан олиб борилган тадкикотлар диккатга сазовор булиб, шамол ресурсларидан энергия олиш имкониятларини (Самарканд, Жиззах, Сирдарё, Навоий вилоятлари) илмий урганиш асосида карта-схемалар тайёрлаб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган. Бундан ташкари университет профессор укитувчилари жамоаси томонидан тог сойликлари ва нишаблиги мавжуд сув хавзаларида микро ГЭСлар ва сув тегирмонлари куриш буйича хам илмий тадкикот ишлари олиб борилмокда. Мукобил энергия олиш имкониятларини урганиш буйича республикамизда кенг куламли ишларни олиб бориш, хорижий ривожланган давлатлар тажрибалари асосида энергия ишлаб чикаришни йулга куйиш, энергия ресурсларига талаб ошиб бораётган бугунги кунда республика энергия таъминотида мустакил булиши ва иктисодиётни янада тараккий этишида мухим ахамиятга эга.

Шамол, сув ва куёш радиацияси асосида энергия ишлаб чикишни йулга куйишнинг икисодий ва экологик авфзалликларига тухталиб утсак. Ишлаб чикилган энергия таннархининг асосий кисми шамол элекир станцияси (ШЭС) куриш учун сарфланадиган дастлабки харажатларни ташкил этади. ШЭСлари катта майдонни эгалламайди, курилманинг асосий пойдевори ер остида булиши ердан фойдаланишда катта сарф талаб этмайди.

Шамол тезлиги 3 м/сек булганда курилма энергия ишлаб чикариш имконига эга булишини хисобга олсак, республикамизнинг катта кисмида тог

олди худудларида «тог водий шамоллари» ва бир канча махаллий шамол кучидан хам фойдаланиб энергия олиш мумкин. Мирзачул вохасида доимий эсувчи «Бекобод» (Кукон) Навоий вилоятида Кизилкум чулидан эсувчи шамоллардан фойдаланиш мумкин.

1 МВт кувватли ШЭС 20 йилда тахминан 29 минг тонна кумир ёки 92 минг баррель нефтни тежаш имконини беради. 1 МВт кувватли ШЭС йилига атмосферага чикадиган карбонат ангдрид (CO2) газини 1800 тоннага, сульфат оксиди (SO3) газини 9 тоннага, азот оксидини (NO2) тоннага кискартиради. Шамол энергия ресурслари тугамас булиб, гидроресурслар энергия захирасидан 100 баробар куплигини хисобга олсак ундан тезкорликда фойдаланиш технологияларини ишлаб чикиш зарур.

Шамол тезлиги ер юзидан 40 метр баланда икки баробарга ошиши, ер сатхидан 7-14 км баландликларда 10-15 баробарга ошиши ва доимий баркарор эсиб туриши ундан келажакда фойдаланишнинг янги технологияларини куллашнинг такозо этмокда.

Мутахассисларнинг фикрига кура Республикамизда шамол энергиясини ялпи потенциали 2,2 миллард тонна нефт эквивалентига тенг деб бахоланган булиб, бу курсатгич 10 метр баландлик асосида аникланган. Келгусида республикамизнинг «Устрют», «Бекобод» шамолларидан фойдаланиш буйича ишларни амалга ошириш мухим ахамиятга эга. Мирзачул вохасида тог олди худудлари ва Бекобод шамоли йуналиши худудларида шамол энергиясидан фойдаланишнинг имконияти катта чунки бу худудда уртача шамол тезлиги 5 м/сек (Пахтакор, Арнасой, Дустлик, Мирзачул, Зафаробод ва Фориш, кишлок туманлари худудларида ШЭС куриш максадга мувофик булиб, уларни йил давомида ишлатиш имконияти мавжуд.

Хулоса килиб шуни айтишимиз мумкинки, мукобил энергия ишлаб чикаришни йулга куйиш, келажакда углеводород захираларини тежаш билан бирга, атмосферага чикадиган углеводород газлар микдорини камайиши, экологик баркарорликни таъминлашда мухим ахамиятга эга булиш билан бирга, арзон энергия ишлаб чикариш имкониятларини яратади. Бу эса уз навбатида республика иктисодиётини ривожлантиришда узининг ижобий таъсирини курсатади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Мирзиёев Ш.М. Электр энергетикаси сохсидаги ишлар ахволини чукур тахлил килиш, тармокни янада ривожлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар белгилашга багишланган нутки. //"Халк сузи" газетаси. 2018 йил 4 октябрь.
2. Рахматуллаев А., Мамажанов Р. Шамол энергияси ва уни урганиш

муаммолари //Узбекистон География жамияти ахбороти. 46-жилд, Тошкент. 2015. 10-13 б.

3. Рахматуллаев А., Мамажанов Р., Турдиев Д. Шамолдан электр энергия олиш истикболлари //Узбекистон Евросиё маконида: география, геоиктисодиёт, геоэкология. Халкаро илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент, 2017. 99-104 б.
4. Назаров Х.Т., Ибрагимов Л.З., Ганиев З.А., Файзиев Э.А. Мукобил энергиядан чул худудларида фойдаланиш истикболлари. //"Чулланиш муаммолари: динамика, бахолаш, ечим" Халкаро илмий-амалий конференция материаллари туплами. Самарканд. 2019 йил, 298-301 б.
5. Назаров Х.Т., Мамажанов Р.И., Кариева Х.И. Мирзачул вохаси шамол ресурсларидан электр олиш имкониятлари. //"Чулланиш муаммолари: динамика, бахолаш, ечим". Халкаро илмий-амалий конференция материаллари туплами Самарканд. 2019 йил, 306-308 б.

References

1. Мирзиёев Ш.М. Электр энергетикаси сохсидаги ишлар ахволини чукур тахлил килиш, тармокни янада ривожлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар белгилашга багишланган нутки. //"Халк сузи" газетаси. 2018 йил 4 октябрь.
2. Рахматуллаев А., Мамажанов Р.И. Шамол энергияси ва уни урганиш муаммолари. //Узбекистон География жамияти ахбороти. 46-жилд, Тошкент. 2015. 10-13 б.
3. Рахматуллаев А., Мамажанов Р.И., Турдиев Д. Шамолдан электр энергия олиш истикболлари. //Узбекистон Евросиё маконида: география, геоиктисодиёт, геоэкология. Халкаро илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент, 2017. 99-104 б.
4. Назаров Х.Т., Ибрагимов Л.З., Ганиев З.А., Файзиев Э.А. Мукобил энергиядан чул худудларида фойдаланиш истикболлари. //"Чулланиш муаммолари: динамика, бахолаш, ечим". Халкаро илмий-амалий конференция материаллари туплами. Самарканд. 2019 йил, 298-301 б.
5. Назаров Х.Т., Мамажанов Р.И., Кариева Х.И. Мирзачул вохаси шамол ресурсларидан электр олиш имкониятлари. //"Чулланиш муаммолари: динамика, бахолаш, ечим". Халкаро илмий-амалий конференция материаллари туплами Самарканд. 2019 йил, 306-308 б.
муқобил энергия шамол энергияси шамол йўналиши шамол кучи иқлим картаси экологик барқарорлик alternative energy wind energy wind direction wind power
Другие работы в данной теме:
Контакты
Обратная связь
support@uchimsya.com
Учимся
Общая информация
Разделы
Тесты